Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Швейцария президенти дунёни «жиддий инқироз»дан огоҳлантирди

Швейцария президенти дунёни «жиддий инқироз»дан огоҳлантирди

Швейцария президенти Aлен Берсетга кўра, дунё Украина уруши туфайли жиддий инқирозга юз тутмоқда.

Бу Иккинчи жаҳон урушидан кейинги энг катта инқироз бўлиши мумкин. 

Берсет Нью-Йоркда БМТ Бош Aссамблеясининг 78-сессиясидаги нутқида вазиятга шундай баҳо берди. Давлат раҳбари Россияни Украинада уруш бошлаш орқали «халқаро ҳуқуқ ва халқаро институтларга ҳужум қилишда» айблади.

Швейцария раҳбарига кўра, Россиянинг бу иши дунёдаги мавжуд тартибга жиддий зарар етказиши мумкин. 

Эслатиб ўтамиз, 2022 йил 24 февралда Россия кучлари Донбасс аҳолисини ҳимоя қилишни рўкач қилган ҳолда Украина ҳудудларига ҳужум бошлаганди. Ҳарбий ҳаракатлар ҳануз давом этмоқда. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг