Си Цзинпин оғир бетобми?

Хитой Халқ Республикаси раиси Си Цзинпиннинг хатти-ҳаракатлари у оғир касалликка чалинган дея шубҳаланишга асос беради. Сиёсатчи бошини чап томонга эгиб юради, бу инсулт оқибати бўлиши мумкин, деб ёзди «Китайская угроза» («Хитой таҳдиди») телеграм-канали.
«Агар инсулт бош миянинг ҳаракатланиш қобиғи ёки инсон миясидаги базал ганглиялар деб аталувчи тўқималарни шикастласа, бу бўйин мушакларининг, масалан, трапециясимон мушак ёки тўш-ўмров-сўрғичсимон мушакнинг бир томондан кучли тортилишига олиб келади», — дейилади хабарда.
Шунга ўхшаш физиологик ўзгаришлар туфайли бош доимий тарзда беихтиёр бир томонга эгилиб қолиши мумкин.
Хитой расмийлари бу хабарга муносабат билдиргани йўқ, Си Цзинпиннинг бетоблигига далил бўлувчи бошқа маълумотлар ҳам мавжуд эмас.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter