Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарё, Навоий ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари «ишсизликдан холи ҳудуд»га айланиш мажбуриятини олди

Сирдарё, Навоий ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари «ишсизликдан холи ҳудуд»га айланиш мажбуриятини олди

Фото: Xabar.uz

Президент раислигида тадбиркорлик ва саноатни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш чора-тадбирлари юзасидан видеоселектор йиғилишида кун тартибидаги асосий масала — аҳолини даромадли меҳнат билан банд қилиш бўйича устувор вазифалар муҳокама қилинди.

Йил бошидан тадбиркорлик, саноат, қишлоқ хўжалиги, хизмат кўрсатиш каби соҳаларда 2 миллион аҳолининг доимий бандлиги таъминланди. Бундан ташқари, 4 миллиондан зиёд аҳоли мавсумий меҳнат орқали даромадли бўлди. Жумладан:

- оилаларга деҳқончилик учун тарқатилган 100 минг гектар ерларда, 1 миллион 200 минг аҳоли доимий ва мавсумий банд бўлди.

- ҳудудларда корхоналар 85 мингтага кўпайиб, уларнинг сони 550 мингтага етди. Бунинг ҳисобига 2022 йилда даромад солиғи тўлаётган расмий банд бўлганлар сони 400 мингтага ошди. Шунингдек, 3,5 мингта саноат лойиҳаси ишга туширилиб, 160 мингта доимий иш ўрни яратилди;

- Янги Ўзбекистон массивлари қурилаётгани, ипотека ва қурилиш бозори кенгайгани ҳисобига бу йилнинг ўзида 4,5 мингта янги қурилиш корхонаси ташкил этилди ва 135 минг доимий иш ўрни яратилди;

- туризм ва сервис соҳаларида йирик хизмат кўрсатиш марказлари ишга тушгани, сервис-савдо кўчалари, туризм қишлоқлари ташкил қилингани, ижтимоий солиқ 1 фоиз қилингани, иш вақтига чекловлар олиб ташлангани ҳисобига 1,5 миллион аҳоли қўшимча даромадли бўлди;

- йўловчи ташиш, риэлторлик, дурадгорлик, кулолчилик, уйда сут маҳсулотлари тайёрлаш каби 79 та фаолият тури бўйича ўзини ўзи банд қилиш имконияти яратилгани натижасида бу йили 914 минг нафар фуқаро рўйхатдан ўтиб, ўзини ўзи банд қилганлар сони 2 миллионга яқинлашди.

Яқинда Сирдарё, Навоий ва Фарғона вилоятлари ҳокимлари ҳисоб-китоблар билан кейинги йилда «ишсизликдан холи ҳудуд»а айлантириш бўйича ўзига мажбурият олди.

Бошқа вилоят, туман ва шаҳар ҳокимлари ҳам 20 декабргача келгуси йил аҳолини банд қилиш дастурини қабул қилиши шартлиги таъкидланди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг