Сирдарёда 1 сентябрдан янги эксперимент амалга оширилади
Ҳукуматнинг «Тажрибали шифокорларга тиббий фаолият билан шуғулланиш учун қўшимча шароитлар яратиш чора-тадбирлари тўғрисида»ги қарори лойиҳаси муҳокамага эълон қилинди.
Унга кўра, якка тартибда оилавий шифокорлик фаолиятини юритиш учун алоҳида тиббиёт муассасаси очиш талаб этилмасдан тиббий хизматлар кўрсатишга рухсат берилади. Хусусан, мазкур фаолият тажрибаси 2022 йил 1 сентябрдан бошлаб йил якунига қадар Сирдарё вилоятида ўтказилади.
Қайд этилишича, якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолияти билан шуғулланиш учун оилавий шифокор диплом/сертификатига эга бўлган ва «оилавий шифокор» мутахассислиги бўйича камида 2 йил ишлаган шахсларга ўрнатилган тартибда лицензия олгандан кейин рухсат берилади.
Якка тартибдаги оилавий шифокорлик фаолияти билан шуғулланиш ҳуқуқини берадиган лицензия олиш учун ариза Давлат хизматлари маркази ёки Ягона интерактив давлат хизматлари портали орқали тақдим этилади.
Лицензия олиш учун талабгорлардан базавий ҳисоблаш миқдорининг 1 баравари миқдорида тўлов ундирилади. ЯИДХП орқали мурожаат қилинганда тақдирда эса тўлов суммасининг 90 фоизи миқдорида йиғим тўланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter