Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда 28 нафар болани «Damas»да ташиган ҳайдовчи жаримага тортилди

Сирдарёда 28 нафар болани «Damas»да ташиган ҳайдовчи жаримага тортилди

Сирдарё вилояти Оқолтин туманида «Damas» ҳайдовчиси 28 нафар болалар боғчаси тарбияланувчиларини олиб кетаётган вақтда тўхтатилди. 

ЙПХ ходимлари ҳайдовчи билан тушунтириш ишлари олиб борди. Унга Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 128-8-моддаси (транспорт воситасида одамларни ташиш қоидаларини бузиш) бўйича 750 минг сўм миқдорида жарима белгиланди.

Эслатиб ўтамиз, шу каби ҳолат аввалроқ Наманган ва Сурхондарё вилоятларида ҳам кузатилган эди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг