Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда балиқчи 20 млн сўм жаримага тортилди: у меъёрдан ортиқ балиқ овлаган

Сирдарёда балиқчи 20 млн сўм жаримага тортилди: у меъёрдан ортиқ балиқ овлаган

Сирдарё вилояти Ховос туманида фуқаро Т.Х. ов қоидаларини бузган ҳолда зовурдан 4 турдаги жами 27 та балиқ овлагани, булардан 9 та балиқ меъёридан (5 кг) ортиқча эканлиги аниқланган.

«Натижада ҳайвонот дунёсига 14 млн 960 минг сўм миқдорида зарар етказилган», – дейилади Экология вазирлиги хабарида.

Ҳолат юзасидан ҳуқуқбузарга нисбатан МЖТКнинг 90-моддаси 1-қисмига кўра маъмурий баённома расмийлаштирилган. Т.Х., шунингдек, БҲМнинг 15 баравари — 5 млн 100 минг сўм миқдорида жаримага ҳам тортилди. Шу тариқа у қилмиши учун жами 20 миллион 60 минг сўм (жарима ва зарар) тўлайдиган бўлди. 

Маълумот учун, Вазирлар Маҳкамасининг 2024 йил 9 февралдаги «Ўзбекистон Республикасининг табиий сув ҳавзаларида балиқ овлаш қоидаларини тасдиқлаш тўғрисида»ги қарорига кўра, табиий сув ҳавзаларида жисмоний шахсларга спорт-ишқибозлик турида 1 сутка ичида 5 килогача миқдорда бўлган балиқни овлашга рухсат этилади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг