Сирдарёда туман «электр тармоғи» бошлиғи ўринбосари ушланди
Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ҳамда ДХХ ўтказган тезкор тадбирда Сирдарё вилояти Оқолтин туман электр тармоқлари корхонаси бошлиғининг ўринбосари А.Б. фирибгарлик устида қўлга тушди.
Хабар қилинишича, тумандаги фермер хўжаликларидан бирининг раҳбарига гўёки ЭТК ходимлари томонидан ўтказилган текширишда электр таъминотидан 7,8 млн сўм қарздорлик ҳисобланганлигини айтиб, ушбу қарздорликни камайтириб бериши эвазига 4 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter