Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёда ёлғиз фарзанд яқин қариндоши томонидан пичоқланди

Сирдарёда ёлғиз фарзанд яқин қариндоши томонидан пичоқланди

Сирдарёда қотиллик жинояти содир этилди: отасиз ўсган, онасининг ёлғиз фарзанди бўлган 18 ёшли йигитнинг танасига қариндоши томонидан ўн маротаба пичоқланди. 

Бу ҳақда марҳумнинг танишлари томонидан хабар берилган.

«Бундан 2-3 кун аввал кундузи, онасининг ёлғиз фарзанди бўлган укамиз 18 ёшли М. даҳшатли қотиллик қурбони бўлди. Айтишларича қотил бегона бўлмаган, М.нинг яқин қариндоши бўлган.

Маҳаллада ҳар ким ўз тахминларини айтишмоқда: қотил М.нинг уйига ўғриликка кирганми ёки меҳмон сифатида келганми, ўрталарида қандайдир олди-берди бўлганми, бу ҳақда аниқ бирон бир гап айтаолмайман. Даҳшатлиси шундаки, М.нинг танасига 8 ёки 10, 12 маротаба пичоқ урилган ва у шифохонада вафот этган. Энди ўзингиз тасаввур қилаверинг, ёлғиз фарзандидан бевақт жудо бўлган онаизорнинг ҳолатини эса сўз билан ифодалаб бўлмайди», — дейилади хабарда.

Ҳодиса прокуратура томонидан тасдиқланди.

Прокуратура хабарига кўра, фуқаро Х.М. жорий йилнинг 18-март куни соат 14:40ларда ўзганинг пул маблағларини қўлга киритиш мақсадида, қариндоши бўла (холавачча)си Гулистон шаҳар «Навбаҳор» маҳалласида яшовчи фуқаро И.М.нинг уйига боради ва пичоқ билан баданига ўн маротаба уриб — қасддан ўлдирган.

Ҳозирда Сирдарё вилоят прокуратураси томонидан дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг