Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сирдарёдаги мактаб қурилишида 149 млн. сўм талон-торож қилингани аниқланди

Сирдарёдаги мактаб қурилишида 149 млн. сўм талон-торож қилингани аниқланди

Фото:«Xabar.uz»

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Боёвут туман бўлими томонидан терговга қадар текширув ўтказилди. 

Маълум бўлишича, «B.B.» МЧЖ томонидан Янгиер шаҳридаги умумий ўрта таълим мактаби биносини қуришда амалда бажарилмаган 149 млн. сўмлик ишларни ҳужжатларга қўшиб ёзиш орқали бюджет маблағлари талон-торож қилинганлиги аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан жамият раҳбари И.Р. ва бошқаларга нисбатан Жиноят кодексининг 167-моддаси (талон-торож қилиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг