«Сиз томон йўл олдик» лойиҳасини Қашқадарёда қарши олинг

18-19 май кунлари Электрон ҳукумат лойиҳаларини бошқариш маркази мутахассислари Қашқадарё вилояти бўйлаб хизмат сафарида бўлишади.
Лойиҳа доирасида вилоятнинг давлат ва бошқарув органлари ходимларига «Электрон ҳукумат» ва my.gov.uz (ЯИДХП) – электрон давлат хизматларидан фойдаланиш бўйича ўқув семинарлар ташкил этилиб, ҳудуд аҳолисининг амалий ва билим кўникмалари оширилади.
Демак, «Сиз томон йўл олдик» лойиҳасини Қашқадарёда ушбу манзилларда қарши олинг:
- Қарши шаҳри
- Ғузор тумани
- Косон тумани
- Шаҳрисабз тумани
Ўқув машғулотларда иштирок этишни хоҳлаганлар қуйидаги рақамлар билан боғланишлари мумкин:
- +998 55 501 36 16,
- +998 95 222 22 38
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter