Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Словакия бош вазирига суиқасд бўйича очилган жиноий иш теракт сифатида қайта кўрилади

Словакия бош вазирига суиқасд бўйича очилган жиноий иш теракт сифатида қайта кўрилади

Словакия бош вазири Роберт Фицога ҳужум уюштирган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин.

Словакия Бош вазири Роберт Фицога суиқасддан етти ҳафта ўтгач, жиноят «террорчилик ҳаракати» дея қайта таснифланди. 4 июл, пайшанба куни бош прокурор Марос Зилинка айбловларни ўзгартириш тўғрисидаги қарорни эълон қилган.

Ҳужум содир бўлган жойда қўлга олинган шахс умрбод қамоқ жазосига ҳукм қилиниши мумкин. Бундан ташқари, ушбу жиноятни жамоатчилик олдида маъқуллагани унга озодликдан маҳрум бўлган йилларини турмада ўтказиши учун сабаб бўлиши ҳам мумкин.

Словакия Бош прокуратураси матбуот котиби Зузана Дробовага кўра, гумонланувчи ҳозирда «оғир террорчилик жинояти»да айбланмоқда. У дастлаб қотилликка уринишда айбланганди.

Эслатиб ўтамиз, Словакия бош вазирига суиқасд 15 май куни мамлакатнинг марказий қисмидаги Гандлова шаҳрида содир бўлганди. Сиёсатчи қорни, қўли ва оёғидан яраланган. 59 ёшли Фицо иккита мураккаб операциядан сўнг, ҳозирда шифохонадан чиққан ва тузалиб кетган. 

Ҳужум қилган шахс – 71 ёшли ёзувчи Жураж Cинтула воқеа жойида қўлга олинган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг