Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Малави: Чаквера президент сайловларида ғалаба қозонди

Малави: Чаквера президент сайловларида ғалаба қозонди

Фото: «Flipboard.com»

Малави конгресси мухолиф партия етакчиси Лазарус Чаквера такрорий президент сайловларида ғалаба қозонди. Бу ҳақда Малави сайлов комиссияси (MEC) маълумотларига таяниб «Times Malawi» нашри хабар берди.

Таъкидланишича, Чаквера 58,57% овоз тўплади. Президент сайловида 64,81% сайловчи иштирок этган.

Малавида такрорий президент сайлови 23 июнь куни бўлиб ўтганди.

Февраль ойи бошида Малави Конституцион суди амалдаги давлат раҳбари ғолиб чиққан Питер Мутарика президент сайлови натижаларини бекор қилди.

2019 йил 21 май куни бўлиб ўтган сайлов натижаларига кўра, 78 ёшли Мутарика 38% дан ортиқ овоз тўплаб қайта сайланганди. Малави конгресси мухолиф партия етакчиси Лазарус Чакверани эса 36% сайловчи қўллаб-қувватлашган. Бироқ бешта судьядан иборат ҳайъат қонунбузарликлар кўплиги боис сайлов натижаларини бекор қилди ва янги сайлов ўтказишга қарор қилди.

«Malawi 24» нашрининг хабарига кўра, мамлакатнинг янги президенти этиб сайланган Чаквера 24 йил черковда хизмат қилган ва Малави ассамблеяси раҳбари бўлган. 2013 йилда ассамблеяни тарк этган ва кейинчалик президентликка даъвогарлик қилиш мақсадида конгресс партиясига бориб қўшилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг