Собиқ онколог. Уругвай президентида ўпка саратони аниқланди
Шифокорлар тиббий кўрик пайтида Уругвай президенти Табаре Васкеснинг ўнг ўпкасида хавфли ўсмани аниқлашди. Буни матбуот анжуманида президентнинг ўзи маълум қилди, дея хабар бермоқда «Reuters» агентлиги.
«Сканерлаш вақтида ўнг ўпкамда хавфли ўсма аниқланди... Бу навбатдаги тиббий кўрикдан ўтаётганимда фош бўлди. Шу муносабат билан мамлакатнинг барча фуқароларига тиббий кўрикдан ўтишни маслаҳат бераман», — дейди у.
Ўзи ҳам онколог бўлиб фаолият юритган Васкеснинг айтишича, тўлиқ текширувлардан ўтиш учун бир-икки кун шифохонада қолади. Шунга қарамай, у аҳволи ёмонлашмаганини ва саратонга хос аломатларни ҳис қилмаганини таъкидлаган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter