Сўлим гўша – Жиззахда янги «Туризм маҳалласи» ташкил этилди

Туризм қўмитаси томонидан Жиззах вилояти Ғаллаорол туманининг Узунбулоқ маҳалласига тантанали равишда «Туризм маҳалласи» мақоми берилди.
Тадбирда Узунбулоқ маҳалласи раисига «Туризм маҳалласи» махсус сертификати топширилди.
Бугунги кунда Узунбулоқда 10 дан ортиқ оилавий меҳмон уйи, 8 та ҳунарманд, 5 та овқатланиш шаҳобчаси, 2 селфи маскани ва 3 та савдо маркази фаолият юритмоқда.
Шу билан бирга, икки нафар маҳаллий тадбиркорга оилавий меҳмон уйларини ташкил қилгани учун сертификатлар тақдим этилди.
Тадбир доирасида ўтказилган «Ўзбекистон бўйлаб саёҳат қил!» ички туризм ярмаркасида ҳунармандлар ўз маҳсулотларини намойиш қилдилар, туркомпаниялар томонидан эса янги туристик пакетлар тақдим этилди.
«Туризм маҳалласи»нинг ташкил этилиши ҳудудда ички туризмни ривожлантириш, аҳоли бандлигини таъминлаш ва маҳаллий иқтисодиётга туртки беришга хизмат қилади.
Режаларга кўра, 2025 йил якунига қадар Фориш туманидаги «Ухум» ва Бахмал туманидаги «Новқа» маҳаллаларига ҳам «Туризм маҳалласи» мақоми берилиши кутилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter