Сўнгги темурий императорнинг қисмати ва ўлими

Баҳодир Шоҳ суддан кейин. Ундан қолган ягона фотосурат. 1858 йил. The British Museum'да сақланади.
1862 йилда Бирма (ҳозирда Мянма) пойтахти Янгонда, ёғочдан ясалган жуда оддий бир хонада, англиялик қўриқчи аскарлар кўз остида, 3-4 оила аъзолари олдида Баҳодир Шоҳ Зафар жон берди.
Кўпроқ сўфий пир ва шоир сифатида ном орттирган Баҳодир Шоҳ 300 йил давомида Ҳиндистон, Покистон, Афғонистон ва Бангладешда ҳукмронлик қилган Темурийлар сулоласининг энг охирги императори эди.
1837 йилга келиб Баҳодир Шоҳ тахтга ўтирганда Темурийлар сулоласи