Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Совитгичдаги энг фойдали маҳсулотлар

Совитгичдаги энг фойдали маҳсулотлар

Фото: «Moscow.sm-news.ru»

Тўғри овқатланиш бўйича америкалик мутахассис Эбби Геллман ҳар доим ёнимизда бўлиши лозим бўлган озиқ-овқат маҳсулотларини маълум қилди. У фойдали таом тайёрлаш учун бир ҳафтага етадиган масаллиқларни ғамлаб қўяди.

Диетолог «Women’s Health» берган интервьюсида мунтазам равишда ғамлаб юрадиган озиқ-овқат маҳсулотларига мева- сабзавот, бодом сути, юнон йогурти ва товуқ тухуми киришини маълум қилди. Бундан ташқари, Геллман совитгичда ҳамиша комбучи ичимлигини (бошқача айтганда, чой замбуруғи) сақлашини, уни ҳар куни бир шишадан ичишини айтиб ўтди.

Битта тухумда олти грамм оқсил мавжуд. Бундан ташқари, унинг таркибида Д витамини, холин, лютеин ва зеаксантин каби 13 хил муҳим витамин ва минераллар мавжуд.

Диетолог юнон йогуртини универсал моддалардан бири ҳисоблайди. Уни нонушта пайтида мева ва ёнғоқ билан аралаштириб истеъмол қилиш мумкин, шунингдек, майонез ўрнига салатларга қўшса ҳам бўлади. Ушбу маҳсулотдан пишириқларда ҳам фойдаланилади. Юнон йогуртини тоблаб пиширилган картошка билан бирга истеъмол қилиш жуда мазали ва фойдалидир.

Унинг таркибида озиқ моддалар бисёр бўлиб, бир порциясида 15 граммгача оқсил бор. Бу кальций, В12 витамини ва бошқа дармондориларнинг яхши манбаи, дейди Геллман.

Бодом сути жуда фойдали, тўйимли, шу билан бирга, мазали маҳсулот саналади. У ўсимлик парҳезига амал қилувчилар ёки лактозага аллергияси борлар учун айни муддао. Диетологнинг фикрича, бодом сути кўпгина ўсимлик маҳсулотларида етишмайдиган Д витамини ва кальций етишмовчилигининг ўрнини тўлдиришга ёрдам беради.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг