Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

«Совкомбанк» «Ўзагроэкспортбанк»ни сотиб олишдан воз кечди

«Совкомбанк» «Ўзагроэкспортбанк»ни сотиб олишдан воз кечди

Фото: «Совкомбанк»

«Совкомбанк» «Ўзагроэкспортбанк»ни сотиб олиши бекор қилиниш жараёнида, бу ҳақда бугун 17 июнь куни «Совкомбанк» бошқаруви раиси ўринбосари Сергей Хотимский Петербург халқаро иқтисодий форуми доирасида маълум қилди.

Битим бекор қилинишига сабаб — Россияга қарши Ғарб санкциялари, дейилмоқда. «Совкомбанк» ҳам ушбу сакцияларга тушган бўлиб, шўъба компанияларни сотиб олса санкциялар уларга ҳам татбиқ этилади.

«Совкомбанк» аксарият кредит лойиҳаларини ёпишга мажбур бўлди, бироқ банклар бўйича вазият ўзгарса Ўзбекистон бозорига киришга умид қилмоқда.

Бироқ Россияга қарши санкциялар уруши тугаган тақдирда ҳам «Совкомбанк» «Ўзагроэкспортбанк» сотиб ололмайди, чунки Ўзбекистон ҳукумати банкни тез орада хусусийлаштиришни режалаштирган, дейилади хабарда.

«Ўзагроэкспортбанк»ни сотиб олиш бўйича битим 2022 йилнинг февралида имзоланган эди. «Совкомбанк» 100 фоиз акциялар давлат пакетини $4 млн.га сотиб олиш мажбуриятини олганди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг