Совуқ кунлар ҳали давом этади
Ўзбeкистон бўйича 2024 йил 27-29 февраль ва 1 март кунларига об-ҳаво прогнози тақдим этилди.
Қишнинг сўнгги кунлари ва баҳорнинг биринчи куни Ўзбекистон ҳудуди бўйича об-ҳавонинг беқарор шароити сақланиб туради.
27-29 февраль ва 1 март кунлари республиканинг кўпчилик вилоятларида вақти-вақти билан ёғингарчилик (ёмғир, қор) бўлади.
Ушбу кунларда республика бўйича меъёрдан 2-5 даражага паст бўлган ҳарорат сақланиб туради. Ҳаво ҳарорати кечалари 0-5 даража совуқ, шимолда 5-10 даража совуқ, кундуз кунлари 2-7 даража илиқ атрофида бўлади.
Шамол 7-12 м/с тезликда эсади. Республика бўйича баъзи жойларга туман тушади.
Тоғли ҳудудларда вақти-вақти билан қор ёғади. Қор кўчиши хавфи бор.
Пойтахтимизда 28 февраль ва 1 март кунлари вақти-вақти билан ёмғир ва қор кўринишидаги ёғингарчилик бўлади. Ҳафтанинг қолган кунлари эса асосан ёғингарчиликсиз об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.
Ҳарорат кечалари 1-4 даража совуқ, кундуз кунлари 3-6 даража илиқ бўлади.
Кечаси ва эрталаб туман тушиши мумкин. Шамол шарқдан 5-10 м/с тезликда эсди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter