Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ: Коронавирусдан 7 нафар, пневмониядан 3 киши вафот этди

ССВ: Коронавирусдан 7 нафар, пневмониядан 3 киши вафот этди

Кеча юртимизда 899 нафар кишида коронавирус аниқланди, 7 нафар бемор вафот этди. Бу ҳақда ССВ хабар берди.

2021 йил 2 август ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 131978 (+899) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг:

  • 94 нафари Қорақалпоғистон Республикасида,
  • 42 нафари Андижон вилоятида,
  • 24 нафари Бухоро вилоятида,
  • 97 нафари Жиззах вилоятида,
  • 26 нафари Қашқадарё вилоятида,
  • 17 нафари Навоий вилоятида,
  • 32 нафари Наманган вилоятида,
  • 93 нафари Самарқанд вилоятида,
  • 25 нафари Сирдарё вилоятида,
  • 98 нафари Сурхондарё вилоятида,
  • 86 нафари Фарғона вилоятида,
  • 45 нафари Хоразм вилоятида,
  • 99 нафари Тошкент вилоятида,
  • 121 нафари Тошкент шаҳрида коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Касалликдан соғайганлар жами 125572 (+844) нафарга етди ва соғайиш кўрсаткичи 95 фоизни ташкил этмоқда.

Шунингдек, 7 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этиб, касалликдан вафот этганлар сони 893 нафарни ташкил қилди.

***

2021 йил 2 август куни 516 нафар кишида пневмония аниқланиб, жами беморлар сони 11883 нафарга етди. Кеча уларнинг 324 нафари соғайиб, умумий соғайганлар сони 4577 нафарни ташкил қилмоқда.

Шунингдек, 3 нафар бемор вафот этиб, шу кунгача пневмониядан вафот этганлар сони 79 нафарга етди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг