ССВ раҳбарининг гапи Аксилкоррупция агентлиги танқидига учради
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятовнинг шифокорларнинг ойлиги ва одамлар пул бериши ҳақидаги сўзларига муносабат билдирди.
Гап шундаки, Иноятов Наманганда фуқаролар билан учрашувда шифокорларнинг ойлик маоши ҳақида гапира туриб, шифокор «беморни меҳр билан даволаса, ўзи рози бўлиб, баракасини бериб кетиши»ни айтган эди.
Коррупцияга қарши курашиш агентлиги Соғлиқни сақлаш вазирлиги раҳбариятининг коррупцияга қарши курашиш бўйича бошлаган ишларини қўллаб-қувватлашини билдириб, шифокорларни рағбатлантириш йўлларидан бири сифатида беморлар берган маблағнинг эътироф этилишини қонунчиликка ва мамлакатда олиб борилаётган коррупцияга қарши курашиш сиёсатига зид ҳаракат сифатида қайд этган.
«Мазкур таклиф тизимда коррупциявий жиноятлар сонининг ортишига ҳамда шифокор касби мавқеининг пасайишига, соғлиқни сақлаш тизимига халқнинг ишончи камайишига сабаб бўлади», – дейилади Агентлик муносабатида.
Шунингдек, Агентлик Жамоатчилик кенгаши шифокорларни рағбатлантиришда беморлардан пул олиш сингари (ихтиёрий ёки ихтиёрий эмаслигидан қатъий назар) ноқонуний хатти-ҳаракатларни бартараф этиш ҳамда ҳақ тўлашнинг тоифаланган механизмини жорий этиш Соғлиқни сақлаш вазирлигининг асосий мақсади бўлиши лозимлигини билдиради.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter