Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ССВ тизимида бир қатор раҳбарлар ишдан олинди

ССВ тизимида бир қатор раҳбарлар ишдан олинди

Соғлиқни сақлаш вазири Амрилло Иноятов раҳбарлигида ўтган Ҳайъат йиғилишида бир қатор раҳбар ходимлар ишдан олинди.

ССВ матбуот хизмати хабарига кўра, берилган топшириқ ва вазифалар ҳамда қўйилган талабларни ўз вақтида бажармагани сабабли «O‘zmedimpeks» МЧЖ директори А.Набиев, Болалар миллий тиббиёт маркази директори вазифасини вақтинча бажарувчи А.Шарипов эгаллаб турган лавозимидан озод қилинди.

Шунингдек, ўз йўналишида етарли натижа кўрсата олмагани боис вазирликнинг Дори воситалари ва тиббий буюмлар ва жиҳозлар муомаласини тартибга солиш ва мурувват ёрдамини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи Х.Ганиева ҳамда яна бир қатор масъуллар ҳам ишдан олингани маълум қилинди.

Вазирнинг тегишли буйруғи билан Инвестиция ва грант лойиҳаларини мувофиқлаштириш бошқармаси бошлиғи вазифасини бажариб келган Н.Расулов ҳам ишдан бўшатилган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг