Субсидия олганларга иккиламчи бозордан уй сотиб олишга рухсат берилади

Президентликка номзод Шавкат Мирзиёев айни вақтда Тошкентда сайловчилар билан учрашмоқда. Амалдаги давлат раҳбари аҳолини уй-жой билан таъминлашда бажариладиган ишлар ҳақида айтиб ўтди.
— Келгуси беш йилда пойтахт аҳолиси учун, 100 минг хонадонли кўп қаватли, энергия тежамкор уйлар қурилади.
Уй-жойга муҳтож оилалар учун 14 триллион сўмдан ортиқ ипотека кредитлари ажратилиб, дастлабки бадал ва фоиз тўловларини қоплаш учун 5 минг нафар оилага субсидия берилади. Уларнинг хоҳишига қараб, иккиламчи бозордан уйларни сотиб олишларига ҳам рухсат берилади, — деди Шавкат Мирзиёев.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter