Сурия ғарбидаги АҚШ базаси ҳужумга учради – Mehr

Эроннинг «Mehr» янгиликлар агентлиги манбаларига таяниб Суриядаги АҚШ базасига миномётдан ҳужум қилингани ҳақида хабар берди.
«Хабардор манбалар душанба куни Суриядаги Америка ҳарбий базасига ҳужум қилинганини эълон қилди.
Манбалар Суриянинг шимоли-шарқида жойлашган Ҳасака вилоятидаги Америка ҳарбий базаси нишонга олинганини билдирган», – дейилади хабарда.
Шунингдек, ҳужум ортидан ҳарбий базанинг асосий кириш қисмида хавфсизлик чоралари кучайтирилгани айтилади.
Сурия Инсон ҳуқуқлари ташкилоти (SOHR) ўз манбаларига таяниб, кеча, 22 июнь куни АҚШ кучлари Эрон-Исроил ўртасида давом этаётган кескинлашуви муносабати билан Эрон ракеталари ва учувчисиз учоқлари томонидан кутилаётган ҳужумларга қарши туриш учун Ҳасакадаги ҳарбий базасида ўз бирликларини қайта жойлаштиргани ва истеҳкомларини кучайтиргани ҳақида маълумот берган.
Жумладан, зирҳли ва логистика воситалари янада мустаҳкамланган позицияларга кўчирилган, зенит тизимларининг тайёргарлиги оширилган ва ҳаводан разведка турлари кучайтирилган.
«20 та юк машинасидан иборат АҚШ карвони бугун эрталаб Ҳасака шимоли-ғарбидаги Қасрак базасига етиб келди.
Бу базани кенгайтириш ва ривожлантириш ишлари билан бир вақтга тўғри келади, бу унинг салоҳиятини ошириш ва институтларини такомиллаштиришдан иборат», – днб ёзади SOHR.
Манба: en.mehrnews.com
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter