Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида ёнғин рўй берди

Шеробод туманида,Сурхон давлат қўриқхонаси ҳудудида ёнғин рўй берди.
Бугун, 23 июл куни Сурхондарё вилояти ФВБга Шеробод тумани “Қизилолма” МФЙ ҳудудида жойлашган Сурхон давлат қўриқхонасига қарашли ҳудудда тахминан 5 гектар майдонда қуруқ ўт ёнаётганлиги тўғрисида хабар келиб тушган.
Мазкур хабарга асосан, ёнғин-қутқарув экипажлари қутқарувчилари, тегишли ташкилотлар ходимлари воқеа жойига етиб боришган.
Ҳозирда ёнғин бартараф қилинмоқда. Ушбу ёнғинни бартараф қилиш учун етарли куч ва воситалар жалб қилинган, дейилади хабарда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter