«Сурхон» давлат қўриқхонасида ёнғин содир бўлди.
Сурхондарё вилоят фавқулодда вазиятлар бошқармасидан маълум қилишларича, ёнғин оқибатида қуриган хашак ва дов-дарахтлар ёнган.
Юз берган ёнғин тегишли воситалар ёрдамида бартараф этилган. Айни пайтда ёнғиннинг келиб чиқиш сабаблари, талафот кўрган майдон ва етказилган зарар миқдори аниқланмоқда.
«Тан жароҳати олганлар йўқ», дейилади хабарда.
Қўриқхона Сурхондарё вилояти, Шеробод туманининг шимолий-ғарбий қисмида жойлашган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter