Сурхондарёда кучли ва хавфли дори сотаётган шахслар қўлга олинди

Сурхондарё вилоятида кучли таъсир қилувчи дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган шахслар ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Сурхондарё вилоят бошқармаси, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида Денов туманида тезкор тадбир ўтказилган.
Унда қонунга хилоф равишда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган фуқаролар А.А. ва бошқалар фуқаро М.Х.га 100 дона “Зардекс” номли инсон руҳиятига кучли таъсир қилувчи дори воситасини ҳар бир қадоғини 1 млн сўмдан ҳисоблаб 10 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (гиёҳвандлик воситалари, уларнинг аналоглари ёки психотроп моддалар ҳисобланмайдиган кучли таъсир қилувчи моддаларни тарғиб қилувчи маҳсулотни тайёрлаш, тарқатиш, реклама қилиш, намойиш этиш ёки бундай моддаларни ёхуд заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter