Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Сурхондарёда сиртлонни ўлдирган фуқаро табиатга 1 млрд сўм зарар етказган – Экология вазирлиги

Сурхондарёда сиртлонни ўлдирган фуқаро табиатга 1 млрд сўм зарар етказган – Экология вазирлиги

Экология вазирлиги ижтимоий тармоқларда сиртлон ўлдирилганлиги акс этган суратлар борасида ўрганиш олиб борди.

Қайд этилишича, мазкур ҳолат 2023 йилнинг октябр ойи охири — ноябр ойи бошларида Сурхондарё вилояти Шўрчи тумани «Ободон» маҳалласида яшовчи фуқаро Ш.Х. томонидан содир этилганлиги аниқланган.

Ўрганиш натижаларига кўра, бир бош номаълум ҳайвоннинг суяклари топилиб, улар қайси ҳайвон турига тегишлилиги борасида илмий хулоса олиш мақсадида тегишли ташкилотларга жўнатилган. «Хулоса олингач, ҳужжатлар чора кўриш мақсадида прокуратура органларига юборилади», — дейилади вазирлик хабарида.

Ҳолат оқибатида табиатга 1 миллиард 60 минг сўм миқдорида зарар етказилган.

Эслатиб ўтамиз, Жиноят кодексининг 202-моддасига кўра, Қизил китобга киритилган ҳайвонларни нобуд қилиш энг кам ойлик иш ҳақининг 400 бараваридан 600 бараваригача миқдорда жарима, 3 йилдан 5 йилгача озодликни чеклаш ёки 3 йилдан 5 йилгача озодликдан маҳрум қилиш билан жазоланади.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг