Сувдан йирик миқдорда ёлғон қарздорлик ёзган оператор қўлга олинди

Фарғона вилоятида фуқарога сув таъминотидан қарздорлиги мавжудлиги ҳақида ёлғон SMS хабарнома юборган оператор ушланди.
Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона вилояти бошқармаси томонидан тезкор тадбир ўтказилган.
“Фарғона сув таъминоти” АЖ Марғилон шаҳар филиали абонентлар бўлими оператори А.О. фуқаро Ё.М.нинг хонадонида ичимлик суви таъминотидан қарздорлиги бўлмаса-да, аҳолига қарздорликлар ҳақида хабар беришда фойдаланиладиган телефон рақамидан Ё.М.нинг телефон рақамига гўёки 9,6 млн сўм қарздорлиги борлиги ҳақида ёлғон SMS хабарнома юбориб, ушбу қарздорликни ёпиб бериши эвазига фуқародан 9 млн сўмни олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 25, 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter