Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Табиий газ қазиб олиш ҳажмини 1 млн. метр кубга оширадиган қурилма ишга туширилди

Табиий газ қазиб олиш ҳажмини 1 млн. метр кубга оширадиган қурилма ишга туширилди

«Ўзбекнефтгаз» Бошқаруви раиси Меҳриддин Абдуллаев бошчилигида «Ишчи гуруҳ» жойлардаги ишлаб чиқариш ва қайта ишлаш корхоналари, конлар ва қудуқлардаги ҳозирги аҳволни ўрганмоқда.

Муборак нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармасининг «Сомонтепа» конида 2-сонли «Сомонтепа» газни дастлабки тайёрлаш қурилмасидан 1-сонли Сомонтепа сиқув компрессор станциясигача узунлиги 33 км, диаметри Ø-1020 мм. газ қувурини монтаж қилиш ҳамда ички имкониятлардан унумли фойдаланиб 2-сонли газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси қисқа фурсатда якунланиб, ишга туширилди.

Бошқарув раиси ва «Ишчи гуруҳ» аъзолари шу муносабат билан Газни дастлабки тайёрлаш қурилмасининг иш бошлаши арафасида ўтказилган очилиш маросимида иштирок этди. Тадбирда Президентимиз Шавкат Мирзиёевнинг соҳага алоҳида эътибор бераётгани ва шахсан қўллаб-қувватланаётганини эътироф этган Меҳриддин Абдуллаев ушбу қурилишда иштирок этган барчага ўз табригини йўллади.

Амалга оширилган ушбу қурилиш ишлар натижасида кунлик қушимча 1,0 млн куб. метр табиий газ ва 2 тонна газ конденсати қазиб чиқариб олишга эришилиши баробарида, қисқа фурсатда бажарилган ишлар Республика иқтисодиёт тармоқлари ва аҳолисига ёқилғи-энергетика маҳсулотларини барқарор етказиб бериш, нефт-газ тармоғида ишлаб чиқаришнинг узлуксиз ишлашини, 2020 йилги асосий прогноз кўрсатгичларининг сўзсиз бажарилишини таъминлашга хизмат қилиши таъкидланди.

2020 йилнинг 4 апрель куни Бошқарув раисининг топшириғига асосан бошланган «Сомонтепа» 2-сонли газни дастлабки тайёрлаш қурилмаси ва узунлиги 33 км., диаметри Ø-1020 мм. газ қувурининг қурилиш монтаж ишлари, қисқа муддатда, яъни 2020 йилнинг 6 июнь куни қуриб битказилди.

Маълумот учун: Қурилиш монтаж, жиҳозлаш ишлари ва қурилма учун зарур бўлган аппарат ва ускуналар «Ўзбекнефтгаз» АЖ нефт ва газ қазиб чиқариш бошқармалари ички имкониятидан фойдаланган ҳолда танланиб, қурилиш майдонига олиб чиқилди ҳамда қурилиш-монтаж ишлари қисқа муддатда амалга оширилди.

«Ўзбекнефтгаз» АЖ Матбуот хизмати

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг