Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Табиий газдаги узилишлар сабаби маълум қилинди

Табиий газдаги узилишлар сабаби маълум қилинди

Фото: Xabar.uz

«Ҳудудгазтаъминот» Ўзбекистоннинг айрим ҳудудларида кузатилаётган табиий газдан узилишлар ҳақида маълумот берди.

Қайд этилишича, 25 январь куни электр энергияси таъминотида кузатилган узилишлар сабаб Газли, Шўртан ҳамда Муборак нефть ва газ қазиб чиқариш бошқармаларидаги 64 та кон фаолияти вақтинча тўхтатилган.

Ўз навбатида бу «Ўзтрансгаз» магистрал газ қувурлари ва «Ҳудудгазтаъминот» маҳаллий тармоқларида босимнинг пасайишига олиб келган.

Айни вақтда, Фарғона водийсининг қатор туманлари, Сурхондарё ва Тошкент вилоятлари ҳамда Тошкент шаҳрида табиий газ таъминотида босим пасайиши ёки умуман йўқлиги кузатилмоқда.

Шу муносабат билан «Ҳудудгазтаъминот» босимни қайта тиклаш ва истеъмолчиларга табиий газни узатиш ишлари бўйича барча чоралар кўрилаётганини маълум қилди.

Газ босими пасайган ёки умуман йўқ бўлган манзиллардан газда ишлайдиган барча жиҳозларни ўчириб қўйиш ва биноларни газ ҳиди йўқлигини текшириш сўралмоқда. Зарурат туғилганда 1104 Call-марказига қонғироқ қилиш мумкинлиги эслатилган.

«Ҳудудгазтаъминот» АЖ юзага келган ноқулайлик учун фуқаролардан узр сўраган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг