Таиланд ва Камбоджа ўт очишни тўхтатиш бўйича келишиб олди

Таиланд ва Камбоджа ҳукуматлари зудлик билан ўт очишни тўхтатишга келишиб олдилар. Бу ҳақда Малайзия бош вазири Анвар Иброҳим маълум қилди.
«Ҳар икки давлат зудлик билан ва ҳеч қандай шартсиз ўт очишни тўхтатишга келишиб олди», – деди у Куала-Лумпурдаги музокаралар якунлари бўйича матбуот анжуманида.
Иброҳим сулҳ маҳаллий вақт билан 29 июль куни соат 00:00 да (Тошкент вақти билан 28 июль 21:00)дан кучга киришини қайд этди.
Эслатиб ўтамиз, Таиланд ва Камбоджа ўртасидаги чегара можароси 24 июль куни эрталаб кескинлашган ва икки томон ўзаро артиллерия зарбаларини алмашган эдилар.
Ҳар икки томондан ҳам кўплаб қурбонлар ва жароҳатланганлар бор, минглаб одамлар хавфсиз жойларга кўчирилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter