Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Таклиф ва ташаббус устувор...

Таклиф ва ташаббус устувор...

Жорий йил август ойида Давлат раҳбари бошчилигида тадбиркорлар билан ўтказилиши кутилаётган Очиқ мулоқотга тайёргарлик ишларига ҳозирданоқ қизғин тайёргарлик бошлаб юборилди.

Хусусан, Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳузуридаги Тадбиркорлик субъектларининг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларини ҳимоя қилиш бўйича вакил девони Тошкент вилояти ҳудудий шўъбаси томонидан мазкур тадбирга тайёргарлик доирасида тадбиркорлар билан соҳалар кесимида бевосита шу соҳани мувофиқлаштириш учун масъул бўлган ваколатли Давлат органлари масъулларини жалб этган ҳолда учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Жумладан, бугунги кунга қадар умумий овқатланиш, хусусий таълим ва давлат хусусий шерикчилик асосида фаолият юритаётган 300 дан зиёд тадбиркорлар билан учрашилиб, индивидуал муаммоларни бевосита жойида ҳал этиш билан бирга, соҳадаги тизимли муаммо ва уларнинг ечимлари бўйича таклифлар олинди.

Бошқа соҳалардаги тадбиркорлик субъектлари билан ҳам бу форматдаги учрашувлар давом этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг