Талабалар учун ўқув йили қачон бошланиши аниқ бўлди
Олий таълим ташкилотлари, академик лицей ва техникумларда янги ўқув йили бошланиш санаси белгиланди. Бу ҳақда Олий таълим, фан ва инновациялар вазирлиги хабар қилди.
2026/2027-ўқув йилида академик лицей ва техникумларда ўқув жараёнлари 2 сентябрдан бошланади.
Олий таълим ташкилотларида эса:
— 1-босқич талабалари учун — 7 сентябрдан;
— 2-босқич ва ундан юқори босқич талабалари учун — 14 сентябрдан ўқув жараёнлари ташкил этилади.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter