Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезкор тадбирда Американи ваъда қилганлар қўлга олинди

Тезкор тадбирда Американи ваъда қилганлар қўлга олинди

Фото: Прокуратура департаменти.

Тошкент шаҳрида хорижий давлатларга юборишни ваъда қилган шахслар ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Юнусобод тумани бўлими, ДХХ ва ИИББ ходимлари ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилган.

Унда фуқаро Ж.А. АҚШда яшовчи қариндоши Б.Р. билан ўзаро тил бириктириб, фуқаролар З.С. ва Д.С.ни танишлари ёрдамида Мексика ва Европа давлатлари орқали Америка Қўшма Штатларига бориши учун виза олиб бериши эвазига 22 500 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Шу каби, Департаментнинг Бектемир тумани бўлими ва ДХХ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда фуқаро С.Н. фуқаролар М.А. ва Х.Т.нинг ишончига кириб, уларни танишлари ёрдамида Япония давлатига ишга юбориши эвазига 2 000 АҚШ долларини олган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолатлар юзасидан Жиноят кодексининг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 28, 211-моддаси (пора бериш) билан жиноят ишлари қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг