Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тезкор хабар: аёл суиқасд қилиш учун электр устунига чиқди

Тезкор хабар: аёл суиқасд қилиш учун электр устунига чиқди

Фото: «Stavplus.ru»

16 май куни тахминан соат 12:00 да Тошкент шаҳар Бектемир тумани ИИО ФМБнинг навбатчилик қисмига келиб тушган хабарга кўра, номаълум аёл юқори вольтли электр узатувчи тармоқ устунига чиқиб, ўз ҳаётига суиқасд қилмоқчи бўлган.

Воқеа жойига шу заҳоти ички ишлар органлари ходимлари етиб келишди. Кўрилган чоралар натижасида аёлнинг ҳаёти асраб қолинди. Уни ерга тушириб, тиббиёт ходимлари назорати остида қилган ишининг сабаби ҳақида саволлар берилди. Аёл эри билан уришиб қолгани сабабли бу ишни қилганини маълум қилди. Эр-хотинлар билан профилактик суҳбатлар ўтказилди.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг