The New York Times: Қора денгизга қулаган Америка дрони қуролланмаган

Кеча, 14 март куни Қрим ҳудудида Россиянинг қирувчи самолёти тутиб олган ва Қора денгизга қулаган Американинг МҚ-9 Reaper дрони қуролланмаган. Бу ҳақда The New York Times газетаси Пентагондаги манбасига таяниб ёзмоқда.
«Бундай дронлар Hellfire ракеталарини олиб юришга қодир, бироқ бу қурилма қуролланмаган. У Қримдан 120 километр жануби-ғарбда разведка миссиясини амалга оширган», — дейилади хабарда.
Маълумотларга кўра, АҚШга тегишли бўлган учоқ Руминиядаги ҳаво базасидан ҳавога кўтарилган. Одатда, бундай разведка миссиялари 9-10 соат давом этади.
Пентагон матбуот котиби Патрик Райдер воқеага изоҳ берар экан, Россия томонининг МҚ-9 Reaper дрони кузатув ва разведка билан шуғуллангани ҳақидаги маълумотларини тасдиқлади.
Эслатиб ўтамиз, кеча Россиянинг Су-27 қирувчи самолёти Қора денгиз устида АҚШнинг МҚ-9 Reaper дрони уриб туширган эди.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter