Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тилла тишларни ўғирлаган ижарачи қўлга тушди

Тилла тишларни ўғирлаган ижарачи қўлга тушди

Фото: «Mk-hakasia.ru»

Қарши шаҳар «Араловул» МФЙда яшовчи К.Г. 2021 йил 17 июнь куни ўз яшаш уйи меҳмонхонасидаги жавон ичида турган синглиси К.Н.га тегишли бўлган 1 дона аёллар тилло узуги, 1 жуфт аёллар тилла сирғаси ва икки дона тилла тишлари бўлган «протез»ларини мазкур хонадонда ижарада яшаб турган, Ғузор тумани «Қоракўл» МФЙда яшовчи Б.Д. яширин равишда ўғирлаб кетганлигини аниқлаган.

Мазкур ҳолат юзасидан Қарши шаҳар ИИО ФМБ 3-сонли ИИБ ҳузуридаги Тергов бўлинмаси томонидан Б.Д.га нисбатан Жиноят кодексининг 169-моддаси 1-қисми билан жиноят иши қўзғатилган, деб ёзади Қашқадарё вилояти ИИБ Ахборот хизмати.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг