Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

ТИВ Қозоғистонда газдан заҳарланган ҳамюртларимиз ҳақида маълумот берди

ТИВ Қозоғистонда газдан заҳарланган ҳамюртларимиз ҳақида маълумот берди

Фото:Иллюстрация/today.kz

Ташқи ишлар вазирлиги томонидан мамлакатимизнинг Қозоғистондаги элчихонасига таяниб берган маълумотга кўра 2019-йилнинг 3-июн куни соат 00.15да Қарағанда шаҳрида 16 нафар Ўзбекистон фуқароси маиший газдан заҳарланиши қайд этилган.

Ҳамюртларимиз жойлаштирилган Қарағанда вилояти тиббиёт маркази токсикология бўлими томонидан оғзаки берилган маълумотга биноан қуйидаги Ўзбекистон фуқаролари заҳарланган:

- Хусанов Сардор, 20.07.2001-й.да туғилган;

- Жураев Валентин, 15.04.1998-й.да туғилган;

- Ҳусанов Шарип, 08.02.1973-й.да туғилган;

- Точканов Алишер, 17.10.1996-й.да туғилган;

- Неъматов Баходур, 30.03.1992-й.да туғилган;

- Элбоев Одил, 12.04.1986-й.да туғилган;

- Елбоев Фарух, 02.02.1992-й.да туғилган;

- Точканов Шаҳзод, 10.03.1999-й.да туғилган;

- Точканов Достон, 24.10.1995-й.да туғилган;

- Точканов Ойбек, 15.02.1996-й.да туғилган;

- Искандаров Обид Саллоҳодинович, 01.08.1995-й.да туғилган;

- Самиев Азбек, 01.01.1998-й.да туғилган;

- Ҳусанов Эгамберди, 25.01.1976-й.да туғилган;

- Маурутов Иззат, 01.01.1991-й.да туғилган;

- Ҳусанов Нияз, 01.01.1990-й.да туғилган;

- Ҳусанов Кобонует, 18.04.1982-й.да туғилган.

Қозоғистон ваколатли органларининг дастлабки тахминларига кўра мазкур ҳодиса Ўзбекистон фуқаролари таъмирлаш ишларини бажарган янги қурилаётган уйда бензин агрегатидан ис гази чиқиши оқибатида содир бўлган.

Ҳамюртларимиз «маиший газ, жумладан ис газидан ингаляцион заҳарланишнинг ўртача оғирлик даражаси. Токсикогипоксик энтсефалопатия» ташхиси билан касалхонага жойлаштирилган.

Мазкур юртдошларимиздан Э. Ҳусанов, И. Маурутов, Н. Ҳусанов ва К. Ҳусановга соғлиғининг барқарор ҳолатда эканлиги муносабати билан рухсат берилган.

Қарағанда шаҳри ҳуқуқ-тартибот органлари томонидан мазкур фавқулодда ҳолатнинг сабаб ва оқибатларини аниқлаш мақсадида суриштирув ишлари олиб борилмоқда.

Элчихона томонидан мазкур масала назоратга олинган ва мурожаат учун махсус телефон рақами очилган: +77772182020.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг