Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тожикистонда чегара қисмига ҳужум қилганларга яширинча ҳукм ўқилди

Тожикистонда чегара қисмига ҳужум қилганларга яширинча ҳукм ўқилди

Тожикистон Олий суди 2019 йилнинг ноябрида «Ишқобод» чегара қисмига ҳужум қилган шахслар устидан ҳукм чиқарди. «Спутник Тожикистон» хабарига кўра, суд айнан неча киши айбдор деб топилгани ва неча йилга озодликдан маҳрум этилгани ҳақида маълумот бермаган.

«Айни пайтда жамоатчиликка тақдим эта олишимиз мумкин бўлган ягона маълумот шуки, иш кўриб чиқилди. Олий суд ҳукм чиқарди ва у кучга кирди», – деб айтган суд матбуот хизмати вакиллари.

Ўзбекистон билан чегарадаги «Ишқобод» заставасига ҳужум ўтган йили 6 ноябрга ўтар кечаси содир бўлган. Миллий хавфсизлик қўмитаси маълумотига кўра, ҳужумда 9 эркак, 11 аёл ва 4 ёшдан 15 ёшгача бўлган 13 нафар вояга етмаганлар қатнашган. Ҳужумчилар аслида тожикистонлик бўлгани ва улар Афғонистондан ўтгани айтилди. Отишмада 15 нафар ҳужумчи ўлдирилган, куч ишлатар тузилмаларининг 6 ходими ҳалок бўлган.

Ҳужумдан кейиноқ Тожикистон ҳукумати ИШИДни айблади. Бироқ икки кундан кейин ИШИД бу ҳужумга алоқаси йўқлигини маълум қилди.

Бундан ташқари, афғон мутасаддилар ҳам ҳужумчиларнинг Тожикистонга Афғонистондан ўтганини инкор этган.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг