Токио яқинида 5,3 балли зилзила кузатилди

Япония пойтахти Токио шаҳрига қўшни Тиба префектурасида 5,3 балли зилзила содир бўлди, дея хабар беради «РИА Новости» ахборот агентлиги.
Зилзила префектуранинг шимолий-шарқида, ернинг 50 километр қаърида юзага келган.
Ҳалок бўлган ёки жабрланганлар ҳақида маълумот берилмади. Цунами хавфи эълон қилинмаган.
Ер ости силкинишлари Ибараки префектурасида ҳам сезилган.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter