«Толибон» вакиллари Ўзбекистон ёрдамини олқишлашди

Бугун, 30 апрель куни умумий оғирлиги 4000 тоннадан зиёд бўлган инсонпарварлик ёрдами Афғонистонга муқаддас Ийд ал-Фитр байрами арафасида юборилгани ҳақида хабар берилганди.
Уни топширишга бағишланган маросимда сўзга чиққан Афғонистон Муваққат ҳукумати расмий вакили Забиҳулла Мужоҳид бутун афғон халқи номидан Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевга ҳозирги оғир ва синовли даврда афғон элига кўрсатилаётган улкан эътибор, қўллаб-қувватлаш ва бирдамлик учун самимий миннатдорлик билдирди.
– Бу муҳтарам Ўзбекистон президентининг бугун ўз келажагини ҳақиқатда янгидан бунёд этаётган афғон халқига нисбатан сиёсатининг дўстона ва чинакам биродарлик моҳиятини намоён этади, – деген Забиҳулла Мужоҳид.
Балх вилояти губернатори Қудратилло Абу Ҳамза мазкур инсонпарварлик ёрдами ўз вақтида ва беқиёс аҳамиятга эга эканлигини, мамлакат аҳолиси бу кўмакка алоҳида эҳтиёж сезганлигини билдириб ўтган.
– Ўзбекистон президентининг ушбу кўмаги, том маънода, минглаб юртдошларимиз ҳаётини сақлаб қолишга, уларда эртанги кунга ишонч уйғотишга хизмат қилади. Менимча, ҳеч бир хорижий давлат раҳбари Афғонистон учун ҳурматли Шавкат Мирзиёевдан кўра кўпроқ иш қилмаяпти. Ўз навбатида, биз ўзбек-афғон чегарасида хавфсизлик ва барқарорликни таъминлаш учун қўлимиздан келган барча ишларни қиламиз», — дея фикрига хулоса ясади Балх вилояти губернатори.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter