Тошкент марказидаги бекат ва дўкон ёниб кетди

Тошкент шаҳридаги бекат ҳудудида жойлашган дўконда ёнғин содир бўлди.
ФВВ хабарига кўра, ҳодиса бугун, 7 ноябр куни Шайхонтоҳур туманидаги Фурқат кўчасида юз берди. Соат 09:46 да автобус бекати ҳудудида жойлашган дўкон аланга ичида қолган. Тошкент шаҳар Фавқулодда вазиятлар бошқармасининг ёнғин-қутқарув гуруҳлари воқеа жойига этиб келиб, соат 09:56 да ёнғинни тўлиқ ўчиришган.
Ҳодисада қурбон бўлганлар ва жароҳатланганлар йўқ. Ёнғин сабаби мутахассислар томонидан аниқланмоқда.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter