Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент метро парки янги 14 та тўрт вагонли ҳаракат таркиби билан тўлдирилади

Тошкент метро парки янги 14 та тўрт вагонли ҳаракат таркиби билан тўлдирилади

2026 йиллар давомида Тошкент метрополитени парки янги 14 та тўрт вагонли ҳаракат таркиби билан тўлдирилади ва йўналишларга чиқарилади.

Бу ҳақда унитар корхона матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, сўнгги 5 йил давомида босқичма-босқич равишда, 41 та янги ҳаракат таркиби олиб келинган. Натижада метро вагон паркининг 50 фоиздан зиёд поездлари янгиланган (унгача метро поездлари паркида мавжуд ҳаракат таркиблар сони 36 тани ташкил этган).

«Ушбу келтирилган янги турдаги поездлар барча замон талаблари асосида ишлаб чиқарилган бўлиб, ёзнинг жазирамасида махсус совутиш ва совуқ кунларда ўзининг иситиш каби кўплаб қулайликларига эга», – дейилади корхона ахборотида.

Ўз навбатида, охирги кунларда ижтимоий тармоқларда метрополитен вагонларида ҳавонинг иссиқлиги юзасидан йўловчилар томонидан шикоятлар кўпайган. Маълум бўлишича, ушбу мурожаатларда таъкидланган ҳаракат таркиби кўп йиллик фойдаланилаётган эски турдаги ҳаракат таркиби бўлиб, ишлаб чиқарувчи томонидан махсус совутиш тизими мавжуд бўлмаган ҳолда ишланган ва бу турдаги қурилма билан жиҳозлаш имконсиз.

Хизмат кўрсатиш сифатини ошириш мақсадида эса, юқорида таъкидланганидек, янги ҳаракат таркиблари ҳариди йўлга қўйилган.

Манба: t.me

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг