Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри аҳолисига огоҳлантирувчи хабар йўлланди

Тошкент шаҳри аҳолисига огоҳлантирувчи хабар йўлланди

Фото: Xabar.uz

8 сентябрь куни соат 19:30 да Алишер Навоий номли давлат академик катта театрида 93-мавсумнинг очилиши муносабати билан очиқ осмон остида «Куз зари оғушида Катта Мусиқа» концерти бўлиб ўтади.

Шу муносабат билан 8 сентябрь куни соат 10:00 дан 00:00гача шаҳримиздаги бир неча кўчалар вақтинча ёпилади:

— Буюк Турон кўчаси Ислом Каримов кўчаси билан кесишмасидан Матбуотчилар кўчасигача бўлган оралиқда;

— Бухоро кўчаси Буюк Турон кўчаси билан кесишмасидан Зарафшон кўчасигача бўлган оралиқда.

Ҳайдовчилардан айланма йўллардан фойдаланишларини ва ноқулайликлар учун узр сўраймиз, дейилади Тошкент шаҳар ҳокимлиги расмий каналида.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг