Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳри ва вилоятида инфекция юқтирганлар қайд этилди

Тошкент шаҳри ва вилоятида инфекция юқтирганлар қайд этилди

Фото:«Xabar.uz»

2020 йил 27 август соат 17:00 ҳолатига кўра, Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 40 338 (+143) нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 125 нафари Тошкент шаҳрида ҳамда 18 нафари Тошкент вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Касби туманида яшаган 45 ёшли Ғ.Ҳ. (эркак) ҳамда Миришкор туманида яшаган 36 ёшли Қ.Р. (эркак), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Эътиборли жиҳати, бугун айни пайтга қадар юртимизда 554 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар тузалиб, жами соғайганлар 37 116 нафарга (92 фоиз) етди.

Ҳозирда мамлакатимизда 2 925 нафар беморга шифокорларимиз томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг