Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкент шаҳрининг икки туманида газ таъминоти тўхтатилади

Тошкент шаҳрининг икки туманида газ таъминоти тўхтатилади

Фото:«Xabar.uz»

26 март куни Чилонзор ва Сергели туманларининг айрим манзилгоҳларида газ қувурларини таъмирлаш ишлари олиб борилаётганлиги сабабли шу ҳудудларда вақтинча газ таъминоти тўхтатилади. Бу ҳақда «Hududgaz Poytaxt» газ таъминоти филиали матбуот хизматининг хабар берди. Жумладан:

Чилонзор туманида соат 10:00 дан 18:00 гача:

- «Кўтарма» МФЙда

Сергели туманида соат 11:00 дан 18:00 гача :

- Охунбобоев МФЙда;
- Саъдий МФЙда газ бўлмайди. 

Таъмирлаш ишлари тугатилгандан сўнг, табиий газ таъминоти қайта тикланади.

 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг