Тошкент учун интеллектуал транспорт тизими ишлаб чиқилади
Тошкент шаҳрининг транспорт ва йўл инфратузилмасини бошқаришнинг замонавий ахборот технологиялари билан интеграциялашган интеллектуал транспорт тизими ишлаб чиқилмоқда.
Унда қуйидагилар назарда тутилади:
- видеокузатув воситалари ва сенсорлардан фойдаланган ҳолда транспорт, пиёда ва йўловчи оқимлари тўғрисида маълумотлар йиғиш;
- транспорт ва пиёда оқимларини таҳлил қилиш асосида светофорларни бошқариш, светофор фазаларини автоматик тарзда мослаштириш;
- агар ҳаракат жадвалидан четга чиқилса, махсус ва жамоат транспорти воситалари ҳаракатининг устуворлигини таъминлаш;
- автотранспортлар, шу жумладан, махсус техникалар ҳаракатини мониторинг қилиш, қурилиш ҳамда махсус техникаларнинг махсус механизмлари ишини назорат қилиш;
- йўл-транспорт ҳодисаси хавфи юқори бўлган ҳудудларни аниқлаш, улар бўйича тавсиялар ишлаб чиқиш.


Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter