Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда 55 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди

Тошкентда 55 нафар бемор коронавирусдан фориғ бўлди

Фото: «Xabar.uz»

Шу соатларда пойтахтимиздаги Эпидемиология, микробиология ва юқумли касалликлар илмий-текшириш институти клиникасида 1 нафар, Тошкент тиббиёт академиясининг кўп тармоқли клиникасида 1 нафар, шаҳар 1-сон клиник шифохонасида 53 нафар, жами 55 нафар коронавирус инфекциясига чалинган бемор соғайиб, ўз уйига  кузатилди. Бу ҳақда ССВ матбуот хизмати хабар берди.

Шундай қилиб, айни пайтгача Тошкент шаҳри ва вилоятида коронавирус инфекциясидан жами 3424 нафар бемор соғайди.

Ҳозирда мамлакатимиз бўйлаб соғайганлар сони 5737 нафарни ташкил этмоқда.

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг