Тошкентда аҳоли хонадонларига «ақлли» сув ҳисоблагичлар ўрнатиш бошланди

Президентнинг 2022 йил 18 ноябрдаги ПҚ-428-сон қарорига мувофиқ, «Ўзсувтаъминот» АЖ «SUEZ International SAS» (Франция) компанияси билан халқаро ҳамкорликни йўлга қўйган.
Айни кунларда мазкур ҳамкорлик доирасида Тошкент шаҳрида аҳоли хонадонларига ичимлик суви смарт-ҳисоблагичлари ўрнатилмоқда. Ишлар дастлаб Шайхонтоҳур туманида бошланган, учинчи чоракда Янгиҳаёт туманида амалга оширилиши режалаштирилган.
Франциянинг Suez компанияси билан ҳамкорликда келгуси беш йилда 670 мингдан ортиқ ҳисоблагичлар бепул ўрнатиб берилади.
Маълумот учун, ПҚ-428-сон қарорга кўра, уй-жой коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги, Тошкент шаҳри ҳокимлиги, «Тошкент шаҳар сув таъминоти» МЧЖ ва «SUEZ International SAS» (Франция) компанияси ўртасида «Тошкент шаҳри ичимлик сув таъминоти ва оқова сув тизимини трансформация қилиш» лойиҳаси бўйича 7 йил давомида амал қиладиган биргаликда бошқариш тўғрисида шартнома тузилган.
Лойиҳанинг умумий қиймати — 218,8 млн евро бўлиб, 154,5 млн евро Европа банкларининг кредит маблағлари, 64,3 млн евро эса Ўзбекистон Республикасининг улуши ҳисобаланади.
Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг
Кириш
Ижтимоий тармоқлар орқали киринг
FacebookTwitter