Андроид қурилмалар учун Xabar.uz мобил иловаси. Юклаб олиш ×

Тошкентда автокран чуқурга тушиб кетди

Тошкентда автокран чуқурга тушиб кетди

Кеча, 11 июнь куни Тошкент шаҳар Чилонзор тумани Чўпонота кўчаси ҳудудида автокран ерости қувурларини таъмирлаш учун қазилган чуқурга тушиб кетган.

Саноат, радиация ва ядро хавфсизлиги қўмитаси маълумотига кўра, ҳодисага автокран ҳайдовчисининг эҳтиётсизлиги сабаб бўлган. У автомашинасини таъмирлаш ишлари олиб борилаётган чуқурга яқин олиб борган ва автокран ўз оғирлиги билан сирпаниб кетган. Шунингдек, автокран ости асфальт ер қатламининг ўпирилиши  натижасида  автомашина бир томонлама чуқурга тушиб қолган. 

Мазкур ҳолатда автокран ҳайдовчиси ва ҳудудда таъмирлаш ишларини олиб бораётган ишчи ходимлар жабрланмаган. 

Изоҳлар

Изоҳ қолдириш учун сайтда рўйхатдан ўтинг

Кириш

Ижтимоий тармоқлар орқали киринг